Ўзбекистон | 11:28 / 14.03.2023
5069
1 дақиқада ўқилади

Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгарди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов кеча Покистон элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқалари, шунингдек, минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.    

Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Аҳмад Фаруқ 2020-2023 йилларда Покистоннинг мамлакатдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган элчи Саййид Али Асад Ғилоний ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид