Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Франция элчиси Аурелия Бушез билан учрашди.
Музокаралар чоғида президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга ташрифи чоғида эришилган умумий қиймати 6 миллиард евродан ортиқ савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорлик доирасидаги устувор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки томонлама келишувлар бажарилишининг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.
MEDEF International Франция тадбиркорлар ҳаракати таркибига кирувчи компаниялар вакилларидан иборат Франция савдо бўйича делегат вазири Оливер Бешт бошчилигидаги делегациянинг апрель ойида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби ҳам муҳокама қилинди. Ташриф дастурига кўра, икки мамлакат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ва ишбилармон доираларининг вакиллари иштирокидаги бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги аниқ инвестициявий ва савдо битимларини назарда тутган ҳолда режалаштирилган тадбирларни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026