18 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:34 да бортида 171 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича парвозлар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.