Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp Windows учун янги иловани тақдим этди
У тезроқ юкланиши ва мессенжернинг мобил версиясини эслатувчи соддалаштирилган интерфейс билан ажралиб туради.
Фото: AP
WhatsApp ниҳоят 2021 йилдан бери бета-версияда бўлган янги Windows иловасини ишга туширди. У тезроқ юкланиши ва мессенжернинг мобил версиясини эслатувчи соддалаштирилган интерфейс билан ажралиб туради.
Бундан ташқари, WhatsApp десктоп версияси энди 8 кишигача бўлган гуруҳли видео қўнғироқларни ва 32 кишигача аудио қўнғироқларни қўллаб-қувватлайди. Хизмат келажакда фойдаланувчиларнинг дўстлари, оила аъзолари ва ҳамкасблари билан боғланишини осонлаштириш учун ушбу лимитларни оширишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, мобил телефонлар, компьютерлар ва планшетларни ўз ичига олган турли хил қурилмаларда хабарлар шифрланиши ҳам эълон қилинди. Илова, шунингдек, қурилмалараро синхронлаш, ҳаволаларни олдиндан кўриш ва янги стикерларни қўллаб-қувватлайди.
Windows учун янгиланган WhatsApp иловасини Microsoft Store дўконидан юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
21:59 / 20.01.2026