Қозоғистон Ўзбекистон билан чегара демаркацияси бўйича битимни ратификация қилди
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Zakon хабарига кўра, келишувда дарё ўзанининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси 5 километрга чўзилган.
«Делимитация пайтида харитада чегара чизиғи чизилган, демаркация пайтида бу ерда дарё ўзани ўзгаргани маълум бўлди. Бизни иккита дарё – Сирдарё ва Келес бирлаштириб туради. Ўзан ўзгармоқда, насосли оролчалар ўзгариб бормоқда. Чегара анъанавий равишда дарёнинг форматига кўра чизилади. Ҳозирда чегара - 2356 километр 666 метр. У яна 5 километрга чўзилди», — деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко.
2022 йил 22 декабрь куни икки давлат президентлари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим имзоланиши билан чегарани қонуний расмийлаштириш жараёни якунланган эди. Чегарани белгилаш 2001 ва 2022 йиллардаги давлат чегараси тўғрисидаги шартномалар асосида амалга оширилди.
Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилда бошланган. Ерга чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004 йилдан 2021 йилгача давом этди.
Ўтган 19 йил давомида демаркация комиссиясининг 100 та, демаркация бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 34 та йиғилиши бўлиб ўтди. Демаркация ишлари натижаларига кўра, чегараларнинг узунлиги 2356 минг кмни ташкил этди, чегара чизиғига 1301 та чегара белгилари ўрнатилди.
Чегараларни белгилаш натижалари ушбу битимнинг ажралмас қисми бўлган ва унга илова сифатида тузилган 8 минг варақдан ортиқ ҳажмдаги ҳужжатларда акс эттирилган.
Мавзуга оид
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
21:27 / 09.10.2024