Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания ва Норвегия Украинани минглаб снарядлар билан таъминлайди
Дания ва Норвегия Мудофаа вазирликлари биргаликда Украинага 8000 дона 155 миллиметрли артиллерия снарядларини топширишга келишиб олди, деб хабар берди Дания Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, икки давлат томонидан ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан ўқ-дориларни йиғиш кейинчалик Украина томонига ўтказиш учун Данияда амалга оширилади.
«Украиналиклар Россияга қарши озодлик учун курашда ҳали ҳам катта ҳажмда ва шошилинч ўқ-дориларга муҳтож. Дания бошқа Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари билан биргаликда турли ҳарбий ёрдамни фаол тайёрламоқда. Муҳим мисол, Норвегия билан ҳамкорлигимиздир», - деди Дания мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Троэлс Лунд Поулсен.
Снарядларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш муддати кўрсатилмаган. Аммо таъкидланишича, ўқ-дорилар CAESAR ўзиюрар артиллерия мосламалари (ЎАМ) учун мос келади, уни Украинага беғараз тарзда етказиб бериш Дания парламенти томонидан йил бошида маъқулланган.
«Снарядлар тизимлар билан бирга узатилиши кутилмоқда», — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Франция Украинага етказиб берилаётган 155 миллиметрли снарядлар сонини икки баробарга ошириб, ойига 2000 тагача етказиши хабар берилганди. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну Le Figaro газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ўсиш март ойининг охиридан бошланди. Бундай снарядлар немис PzH 2000 ўзиюрар артиллерия мосламалари (ЎАМ) ва франтсуз CAESAR ЎАМда фойдаланиш учун мос тушади.
Европа Иттифоқи давлатлари яқин 12 ой ичида бир йилдан ортиқ вақт давомида Россиянинг кенг кўламли босқинидан ўзини ҳимоя қилиб келаётган Украинага бир миллион янги артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида. Бу ҳақда 20 март куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида иштирок этаётган бир неча дипломатларга таяниб, dpa агентлиги хабар берди.
Ўз навбатида, AFP ўз манбаларига таяниб, Евроиттифоқ кенгаши йиғилишида Украина учун 2 миллиард еврога ўқ-дорилар сотиб олиш режаси келишилганини ёзди. Агентликнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари снарядларни биргаликда етказиб бериш бўйича принципиал равишда келишиб олдилар.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026