Жаҳон | 14:40 / 05.04.2023
6111
2 дақиқада ўқилади

ISW: Россия Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатиш учун ядровий таҳдиддан фойдаланяпти

Фото: AFP

Россия Украина армияси томонидан кутилаётган қарши ҳужум арафасида Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини тўхтатиш учун ядровий таҳдиддан фойдаланмоқда, деб ҳисоблайди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари

Бундан ташқари, уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг 5-6 апрел кунлари бўлиб ўтадиган учрашуви чоғида Кремл «Ғарбнинг ҳарбий ёки террористик таҳдидидан ҳимояланиш баҳонасида Беларусни Иттифоқ давлати доирасида янада интеграциялашувга мажбурлашга ҳаракат қилади».

Аввалроқ ISW Путин БМТда ғарбга қарши коалиция тузишга ҳаракат қилаётгани тўғрисида хабар берганди.

«Путин 20-22 март кунлари Хитой етакчиси Си Жинпинг билан бўлиб ўтган учрашувлардан дунёнинг қолган давлатларини Ғарбга қарши риторик тарзда бирлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун фойдаланди. Россия ташқи сиёсати концепцияси бўйича янги ҳужжат Кремлнинг мамлакатнинг Ғарбга қарши янада уйғун блокни шакллантириш учун бирлашиш бўйича таклифларини кучайтиришга уринишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши мумкин», дейилади ISW шарҳида. 

Институт Кремлнинг янги концепциясида Ғарб Россияга қарши ва халқаро беқарорлаштирувчи куч сифатида кўрсатилганини таъкидлаб, АҚШ ва унинг «сателлитлари» гўёки Россияни заифлаштиришга қаратилган гибрид урушни бошлаб бергани айтилганини қайд этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид