Юридик шахслар март ойида 6,7 млн долларлик газ ўғирлагани аниқланди
Энг кўп ўғриликлар ҳудудлар кесимида Бухоро вилояти, корхоналар кесимида эса метан-шохобчалар ҳиссасига тўғри келяпти.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспексия” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари натижаси ҳақида маълумот берилди.
Вазирлик ахборотига кўра, жорий йил март ойида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
76,3 млрд сўм Марказий банкнинг жорий курсида 6,7 млн доллардан ортиқни ташкил этади.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари, асосан:
- Бухоро вилоятида 24,3 млн куб метрни (24,2 млрд сўм),
- Фарғона вилоятида 19,3 млн куб метрни (19,3 млрда сўм),
- Жиззах вилоятида 9,9 млн куб метрни (10 млрд сўм),
- Самарқанд вилоятида 10,1 млн куб метрни (8,5 млрд сўм),
- Тошкент шаҳрида 7,1 млн куб метрни (7,1 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича:
- АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд сўм),
- иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд сўм),
- бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфалт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд сўм),
- умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд сўм) ҳолатлар аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида “свет” ва газдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди.
Бош прокуратурага энергоресурслар ўғирланиши бўйича назоратни кучайтириш топширилган. Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида прокуратурага EnergonazoratBot Telegram-боти орқали хабар бериш мумкин.
Аввалроқ Shaffof бренди остида 101 та газ-шохобчада текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:47
Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:36 / 06.11.2024