Шартнома Ўзбекистон президентининг 2021 йил 6 декабрь куни Қозоғистонга қилган давлат ташрифи чоғида имзолангани қайд этилиб, унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ҳамкорлигини яхшилаши мумкинлиги таъкидланди.
Шартнома билан Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташ имкони берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, маҳкумлар қонунда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ келишаётган томонлар мурожаатлари асосида топширилади.
Муҳокама давомида маҳкумлар жазони ўз юртида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиш имконини бериши оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиб, маҳкумларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам бериши қайд этилди.
Муҳокама якунида сенаторлар мазкур қонунни маъқуллади.

















