Twitter Россия расмийларининг аккаунтлари бўйича чекловларни бекор қилди
Россия расмийлари билан боғлиқ аккаунтлар тавсиялар бўлимида, қидирув ва ижтимоий тармоқ лентасида яна пайдо бўлади. Украинада уруш бошланганидан кейин Twitter уларнинг профилларига чекловлар киритганди.
Twitter ижтимоий тармоғи тавсиялар бўлимида ва қидирув натижаларида яна Россия расмийларига алоқадор аккаунтларни кўрсата бошлади. The Telegraph 8 апрель, шанба куни бунга эътибор қаратди.
Синов жараёнида журналистлар Twitter Россия президенти, ТИВ ва Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси саҳифаларини алгоритмик тасмада кўрсата бошлаганини аниқлади. ТАСС’нинг аниқлик киритишича, улар орасида Россия Мудофаа вазирлигининг аккаунти ҳам пайдо бўлган.
Twitter собиқ топ-менежери The Telegraph нашри билан суҳбатда бу Украинада уруш бошланганидан кейин киритилган чекловлар бекор қилиниши натижасида рўй берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. «Ушбу ўзгариш тасодифан ёки компания раҳбариятининг хабарисиз содир бўлганлиги эҳтимолдан йироқ», деди у нашрга. Twitter аккаунтларни тавсиялар бўлимига қайтариш сабабини расман изоҳламади.
2020 йилдан бери Twitter, ижтимоий тармоқ модераторлари фикрича, маълум бир давлат раҳбарияти билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситалари ва одамларга махсус белги қўяди. Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг компания «эркин маълумотлардан фойдаланишни чекловчи ва қуролли давлатлараро можароларда иштирок этувчи давлатларга тегишли» саҳифаларни тарғиб қилиш ва тавсия этишни тўхтатганини эълон қилди.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024