Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 минг гектардан зиёд ер майдони қишлоқ хўжалиги соҳасига қайта фойдаланишга киритилади
Президентнинг “2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжат билан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланмоқда – жами 46 млн тоннадан зиёд.
2023 йилда 100 минг гектардан зиёд ер майдонлари қишлоқ хўжалиги соҳасига қайта фойдаланишга киритилади.
Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун аҳолига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.
Қарор билан 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги тадбирлар кўзда тутилган:
- «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- «Қишлоқ хўжалиги кооперативи» тўғрисида қонун қабул қилиш;
- ҳудудларда 10 та агрологистика марказлари ва 41 та совиткичли сиғимларни ташкил этиш;
- Е-IJARA тизими орқали аҳолига 92,6 минг гектар ер майдонини деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида Австралиянинг «Рубикон» компанияси тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш;
- сув ресурсларидан фойдаланишни рақамлаштириш;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимини интернет тармоғига жойлаштириш ва барча фойдаланувчилар учун эркин фойдаланишни йўлга қўйиш.
Мавзуга оид
17:00 / 14.07.2026
Хорижлик инвесторларнинг ер «сотиб олиши»: хавотирлар ва ҳуқуқий кафолат ҳақида
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026