Ижтимоий тармоқларда Намангандаги уйлардан бири махсус кийимдаги ходимлар томонидан ўраб олингани, ҳовлида ҳам фуқаро кийимидаги ходимлар юргани ва аёл кишининг жазавага тушганча уларга қараб бақираётгани акс этган видео тарқалди.

ИИВ ахборот хизматининг билдиришича, тасвирда Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадон акс этган бўлиб, бу ерда яшовчи, 1989 йилда туғилган Шерзод Умаров 1 апрель куни соат 23:30ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизга ўзини таксичи сифатида таништириб, уйига олиб бориб қўйишини айтган. У машинасига ўтиргандан сўнг эса номаълум манзилдаги уйга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.

“Ш.Умаровнинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланган Ш.Умаровни қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган”, дейилади расмий баёнотда.

Шерзод Умаров, бундан ташқари, 27 март куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда харакатланиб кетаётган вақтида йўлини тўсганини важ қилган ҳолда «ВАЗ-2106» русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган икки ёш йигитни дўппослаб, воқеа жойидан яширинган. Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра фуқароларга ўртача ва енгил тан жароҳати етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг