Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германия иш берувчи вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ва юртдошларни Ўзбекистонда немис тилига ўқитиб, ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини Германияга ҳамширалик ва қарияларни парваришлаш соҳасида ишга жалб қилиш юзасидан шартнома имзолашга келишиб олинди.
















