Жаҳон | 12:39 / 11.04.2023
7110
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россияни четлаб ўтиб, нефть экспортини ошириш ниятида

2023 йилда Қозоғистон нефтни Россияни четлаб ўтиб, Озарбойжон орқали экспорт қила бошлади. Бу йўналиш бўйича етказиб беришни кўпайтириш ва барқарорлаштириш керак, деди Қозоғистон президенти Тўқаев.

Фото: AA

Қозоғистон жаҳон бозорларига энергия ресурслари етказиб бериш жараёнини диверсификация қилмоқчи. Бу йўналишдаги асосий лойиҳалардан бири Қозоғистон нефтини Озарбойжон орқали етказиб беришдир, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 апрель, душанба куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокаралардан сўнг. 

«Бизнинг келишувларимиз шарофати билан жорий йилда Қозоғистон нефтининг биринчи партияси Озарбойжон орқали жўнатилди. Кейинги қадам етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уларни узоқ муддатли, барқарор қилишдир», - деди Тўқаев.

Илгари Қозоғистондан нефть экспорт қилишнинг асосий йўли «Каспий қувурлари консорциуми» тизими бўлган, у нефтни Россиянинг Новороссийск шаҳрига ташиб, у ердан денгиз орқали жўнатарди. 2022 йил июлида Новороссийскнинг Приморский туман суди «Каспий қувурлари консорциуми» ишини 30 кунга тўхтатиб қўйди, шундан сўнг Тўқаев нефть экспорти учун янги йўналишларни топиш ҳақида топшириқ берди.

Мавзуга оид