Япония Шимолий Корея ракета учирганидан кейин эвакуация ҳақида эълон қилди
Шимолий Корея денгизга баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея ҳарбийлари. Япония ҳукумати ракета оролга ёки унинг яқинига тушишидан қўрқиб, Хоккайдо шимолий қисми аҳолисидан бошпаналарга яширинишни сўради.
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда АP ахборот агентлиги 13 апрель, пайшанбага ўтар кечаси Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб. Жанубий Корея ҳарбий департаменти ҳеч қандай маълумот, жумладан, ракета тури ва унинг масофаси ҳақида маълумот бермади.
Шу билан бирга, Япония ҳукумати маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 ларда Хоккайдо ороли шимолидаги аҳолидан бошпаналарга яширинишни сўради: хавфсизлик тизими КХДР ракетаси оролга ёки унинг яқинига тушиши мумкинлигини башорат қилди. Тез орада сигнал бекор қилинди - Токио прогноз нотўғри эканлигини ва Шимолий Корея ракетаси денгизга қулаганини билдирди.
10 апрель, душанба куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат олий ҳарбий раҳбарлари билан учрашув ўтказди ва унда Шимолий Кореянинг ядровий арсеналини янада «амалий ва ҳужумкор» тарзда мустаҳкамлашга ваъда берди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий қуроллар захирасини «геометрик прогрессияда» ошириш мақсадида ишлаб чиқаришни кўпайтиришга буйруқ берган.
Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, Ким Чен Ин март ойи охирида ядро қуролини ишга туширишга раҳбарлик қилган ва КХДР Ядро қуроллари институтининг Шимолий Корея ядровий қуролли кучларини сифат ва миқдор жиҳатдан мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаган.
У ядро қуролидан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланишга «идеал» тайёр бўлишга чақирди, шунингдек, «душманларни қўрқитиш» ва КХДР ҳукумати, тизими ва халқини ҳимоя қилиши учун «ядровий кучларни доимий равишда кучайтириш» зарурлигини таъкидлади.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, Пхенян ядро қуроли бошқа давлатларга қарши йўналтирилмаган, мамлакат ядровий кучларининг «душмани» урушнинг ўзи ва умуман, ядровий фалокатдир, КХДР расмийлари минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига интилади.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024