«Украинанинг вақтинча оккупация қилинган ҳудудларидан жасадларни топшириш Реинтеграция вазирлиги ҳузуридаги бедарак йўқолганлар бўйича комиссар бошқармаси кўмагида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилди», — дейилади Telegram-каналдаги хабарда.
Қайд этилишича, жасадларни қайтариш жараёни Женева конвенцияси нормаларига мувофиқ амалга ошириляпти.
Россия томони алмашинув ҳақида маълумот тақдим этмади ва Украина вазирлиги баёнотига изоҳ бермади.

















