ЕИ Россияга қарши янги санкциялар пакети устида ишлаяпти
Европа Иттифоқи Россияга қарши 11-санкция пакети устида ишламоқда. Бу ҳақда CNBC телеканалига берган интервьюсида Молиявий барқарорлик ва хизматлар бўйича Европа комиссияси аъзоси Мейрид МакГиннес маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бу аллақачон киритилган чекловларни четлаб ўтишга уринишларга қарши курашишга қаратилган. Унинг сўзларига кўра, пакет бошқа чекловларни ҳам ўз ичига олади.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Россия ва бошқа давлатлардан 34 нафар жисмоний ва 120 тадан ортиқ юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритди. Тегишли рўйхат 12 апрель куни АҚШ Молия вазирлиги томонидан эълон қилинди. У, жумладан, Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи корхоналарни ўз ичига олади.
Улардан бири «Русатом Оверсиз» АЖ бўлиб, у ўз веб-сайтида таъкидланганидек, «Росатом»нинг ядровий технологиялар соҳасида, шу жумладан водород энергетикаси соҳасидаги ноэнергетик ечимлари линиясини халқаро бозорга тарғиб қилиш» учун жавобгардир. «Русатом Оверсиз» президенти Евгений Пакерманов ҳам АҚШнинг янги санкциялари остида қолди.
«Русатом Оверсиз»дан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги рўйхатига атом станцияларининг реактор ускуналарини ўрнатиш, таъмирлаш ва демонтаж қилиш технологияларини ишлаб чиқадиган «Научно-исследовательский и конструкторский институт монтажной технологии - АТОМСТРОЙ» АЖ, шунингдек, Ковров механика заводи ва ВПО «Точмаш» ҳам киради. Улар уранни бойитиш учун центрифугалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024