Амалдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга кўра, (офшор зоналар) давлат ёки ҳудудда рўйхатдан ўтган норезидентлар, иштирокчилар (акциядорлар) ва якуний бенефициар эгалари банк таъсисчилари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. 

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу чеклов офшордаги айрим тоифалар учун бекор қилиниши мумкин.

“Бунинг учун ўша офшор норезидентлар хорижий давлатлар ва халқаро институтлар томонидан тан олинган банк эгалари бўлса кифоя. Қанақадир бошқа мезонлар очилмаган.

Қизиқ тарафи, аввалбошда таклиф этилган қонунга ўзгартиришлар лойиҳасида фақат устав капитали энг кам миқдори оширилиши билан боғлиқ масала ўрин олганди.

Қуйи палатада қишда лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилгандаям банк очишда ва акциядор бўлишда офшорларга рухсат бериш хақида сўз очилмаган.

Офшорларга қонуний тирқиш очиш масаласи ташаббускори ким бўлгани ва бу қачон рўй бергани аниқ эмас. Ҳарқалай, Марказий банк таклиф этган лойиҳада бу йўқ эди”, дейди Отабек Бакиров.

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг Twitter'да ёзишича, офшорларга доир банд қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан ўтказилаётганида ҳам бўлган.

“Бу норма ҳукуматдан кирган вариантда ҳам, яъни 1-ўқишда ҳам бор эди. Офшорда рўйхатдан ўтган норезидентларга фақатгина банк акциялари халқаро бозорларда listed қилингандагина сотиб олишга рухсат берилади. Тўғридан тўғри сотиб олишга эмас.

Тушунишимча, ушбу норма OTP томонидан Ипотекабанкни сотиб олинишига қонундаги зидликни олиб ташлаш учун киритилди. OTP – “listed” банк ва унинг акциядорлари орасида офшор резидентлар ҳам бор. Амалдаги қонун бўйича офшор норезидентларнинг билвосита эгалиги ҳам тақиқланганди”, – деди депутат.

OTP – Венгрия банки бўлиб, у Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк бўлмиш Ипотекабанкни хусусийлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойида Адлия вазирлиги томонидан “Охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани