Маҳкама тарқатган баёнотда маълумот берилишича, 948 нафардан ортиқ бола турли даражадаги тан жароҳати олди.
Бош прокуратуранинг таъкидлашича, бу рақамлар якуний эмас, чунки жанговар ҳаракатлар олиб борилган жойларда, босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Украина расмийлари Авдийивкадан болаларни мажбуран эвакуация қилмоқчи экани хабар берилганди.
10 апрелдан бошлаб шаҳарда қолган болалар Донецк вилоятидаги Авдийивкадан мажбуран олиб чиқилади, деди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабаш.
Украина Миллий полицияси маълумотларига кўра, Авдийивкада тўрт нафар бола қолмоқда, икки нафари аллақачон қидириб топилган ва оилани эвакуация қилишга кўндиришмоқда.


















