Ўзбекистон | 14:37 / 16.04.2023
39888
3 дақиқада ўқилади

17 апрел куни учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Янги ҳафтанинг илк кунида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 17 апрел, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража, кундузи +11...+13 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сония гача кучаяди, баъзида 25–28 метр/сония гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда –1...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучаяди, баъзида 25–28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража, Навоий вилояти шимолида –1...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучаяди, Фарғона вилоятида баъзида 25–28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид