Жаҳон | 08:18 / 17.04.2023
8286
1 дақиқада ўқилади

Украина яна 130 кишини асирликдан қайтарди

Украина янги асирлар алмашинуви доирасида 130 кишини қайтармоқда, деди президент девони раҳбари Андрей Ермак. Алмашиш бир неча кун давом этди, деди у. 

Фото: Telegram / ermaka2022

«Пасха. Бу байрамнинг квинтэссенцияси умиддир. Айнан шуни узоқ вақтдан бери кутган асирларнинг яқинлари ҳис қилишди», - деб ёзди Ермак ижтимоий тармоқларда. 

Шу билан бирга, у қанча одам Россия Федерациясига ўтказилганига аниқлик киритмади. Россия хабар эълон қилинган вақтда алмашинув ҳақида хабар бермади.

Аввалроқ Украина ва Россия ўртасида янги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтганди

Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, 100 киши Россия асирлигидан Украинага қайтган. 

«Булар ҳарбийлар, денгизчилар, чегарачилар, миллий гвардиячилар. Улар орасида Мариупол, «Азовстал», Ҳостомел ҳимоячилари ҳам бор. Баъзи одамлар оғир жароҳат олган, касалликларга чалинган», - деб ёзди у Telegram-каналида.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 106 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ватанига қайтганини маълум қилди. 

Мавзуга оид