08:33 / 19.04.2023
8426

The Guardian: Ғарб Россиянинг «экстремал тактикаси»га тайёрланмоқда

Японияда бўлиб ўтган «катта еттилик» мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммитида Британия расмийлари Россиянинг аннексия қилинган Украина ҳудудини сақлаб қолиш учун «экстремал тактика»га киришишига тайёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Reuters

Ғарб етакчилари Россия президенти Владимир Путин Украинада УҚКнинг кутилаётган қарши ҳужумига жавобан «қолган барча воситалардан», жумладан, ядровий қурол ва киберҳужумдан фойдаланиши мумкинлигига тайёрланмоқда.

Японияда бўлиб ўтган G7 ташқи ишлар вазирлари саммитида Британия расмийлари Россиянинг Украина ҳудудини ушлаб қолиш бўйича экстремал тактикасига «тайёр бўлиш кераклигини» айтди. Шу муносабат билан журналистлар Россия собиқ президенти Дмитрий Медведевнинг Украинанинг Қримни қайтариб олишга бўлган уринишлари мамлакати учун «барча ҳимоя воситаларидан, шу жумладан ядровий доктринада кўзда тутилган чоралардан фойдаланиш учун асос бўлади» деган март ойидаги баёнотини эслатди.

Газетанинг «катта еттилик» аъзо давлатлари расмийлари баёнотларига таяниб ёзишича, Украина можаросини ҳал қилишнинг «келажак истиқболлари» бўйича музокаралар чоғида «очиқ фикр алмашуви» бўлган. Шу тариқа Британия бош вазири Риши Сунак уруш музокаралар столида якунланиши мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, нашрнинг Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалари фикрича, Путин учун «бу можарони ҳал этишнинг ягона йўли» - Россия қўшинларини Қримдан олиб чиқиб кетиш, Ғарб учун эса - Киевни «ишни якунлаш учун воситалар билан таъминлаш», деб таъкидлайди журналистлар.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top