Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари бўйича навбатдаги шарҳни эълон қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1-чораги натижаларига кўра сотувлар 2,7 фоизга ўсиб, шартномалар сони 61 мингдан ошди.

Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 квадрат метр учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.

Туманлар кесимида ижаранинг 1 квадрат метри учун энг юқори нархлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур (11,9 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12 доллар) туманларида қайд этилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда иккиламчи бозорда уй-жой нархи ўсиш суръати секинлашди. Январь ойида 1 квадрат метр учун уй-жой нархи ўртача ўсиши – 0,9 фоиз, февраль ойида – 4,5 фоиз, март ойида – 0,2 фоиз бўлган. 

Тошкент шаҳар иккиламчи бозорида ой давомида нархлар ўсиш суръати бироз секинлашди ва март ойида 2,8 фоизни, январь ойида 1,9 фоизни, февраль ойида эса 3,8 фоизни ташкил этди.