Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания ва Нидерландия Украинага 14 та Leopard 2 танкини беради
Дания ва Нидерландия Германияда ишлаб чиқарилган 14 та Leopard 2А4 танкларини биргаликда сотиб олиш, таъмирлаш ва Украинага бериш ниятида, дейилади икки давлатнинг қўшма баёнотида.
«Бу аллақачон эълон қилинган 100 тагача Leopard 1А5 машиналарига қўшимча равишда жуда муҳим ҳисса», дея маълум қилди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен.
Leopard 2А4 танклари Украинага 2024 йил бошида етказиб берилиши кутилмоқда. Танкларнинг 165 миллион евролик тахминий қиймати Дания ва Нидерландия ўртасида тенг тақсимланади.
Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага янги ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилганди.
19 апрель куни Пентагон сайтида хабар қилинганидек, 325 миллион долларлик пакетга HIMARS ЯЎРТ ўқ-дорилари, 155 ва 105 миллиметрли артиллерия снарядлари, TOW танкка қарши бошқариладиган ракеталар, АТ-4 танкка қарши тизимлари, танк миналари, тўсиқларни енгиб ўтиш учун ўқ-дорилар, 9 миллиондан ортиқ ўқотар қурол патронлари, аниқ бошқариладиган авиация ўқ-дорилари, порт ва бандаргоҳларни қўриқлаш ускуналари ҳамда бошқа жиҳозлар киради.
Ушбу ҳарбий ёрдам пакети Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузкорлиги бошланганидан бери кетма-кет 36-ёрдам бўлди. Пентагон аниқлик киритишича, 2022 йил февралидан бери АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами умумий миқдори 35,4 миллиард долларга етган.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026