Жаҳон | 08:16 / 20.04.2023
6261
1 дақиқада ўқилади

«Росэнергоатом» ЗАЭСда АҚШ ядро ёқилғисини алмаштиради

«Росэнергоатом» босиб олинган Запорижжя АЭСдаги Америка ядро ёқилғисини рус ёқилғиси билан алмаштирмоқчи. 

Фото: Picture Alliance

Американинг ЗАЭСдаги Westinghouse ядро ёқилғиси захираси тўрт йилга етади, дея маълум қилди концерн раҳбари маслаҳатчиси Ренат Карчаа «Интерфакс»га берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, станция ушбу санадан анча олдин АҚШдан келадиган ёқилғидан фойдаланишдан бош тортади. 

Бир кун олдин CNN хабар беришича, АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йил 17 мартдаги мактубида «Росатом»ни ЗАЭСда «АҚШ ҳукумати экспорт назорати остида бўлган Америка технологиялари» мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган. 

Ҳужжатда айтилишича, рухсат этилмаган шахслар томонидан экспорт назорати остида бўлган Америка технологиясидан фойдаланиш АҚШ қонунчилигини бузади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид