Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW: Россия қўшинлари Эрон дронларининг янги партиясидан фойдаланди
Россия қўшинлари Украинага яқинда берилган зарбаларда Shahed-136/131 типидаги Эрон дронларининг янги партиясидан фойдаланган. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботида айтилди.
Shahed-136 Фото: Видеодан кадр
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир кун аввал россияликлар 25 кун ичида биринчи марта Киевга яна ҳужум қилиб, 20 апрелда жами 26 та, 21 апрелда эса 12 та учувчисиз учоқдан фойдаланган.
Украина ҳарбийлари мос равишда 21 ва 8 та дронни уриб туширди, дейилади ҳисоботда.
Бундан олдин Жанубий мудофаа кучларининг бирлашган мувофиқлаштирувчи матбуот маркази раҳбари Наталя Гуменюк Эроннинг камикадзе учувчисиз учоқлари янги партиясини қабул қилиб олган Россия яқиндаги сукунатдан кейин Украинага ҳаво ҳужумларини кучайтирганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, янги белгиларга эга «Шаҳед-136» дронларидан фойдаланиш Миколайив ва Одесса вилоятларида қайд этилган.
Гуменюкнинг таъкидлашича, россияликлар камикадзе дронлардан тинч аҳоли ўртасида кескинликни сақлаш, шунингдек, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва муҳим инфратузилма объектларини излаб топиш учун фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
10:37 / 26.01.2026
Юзлаб дронлар ва авиабомбалар: Зеленский — Россиянинг бир ҳафталик зарбалари ҳақида
22:04 / 25.01.2026
Хитойда нишонни аниқ урадиган милтиқли дрон синовдан ўтказилди
14:05 / 22.01.2026
РФ Украинага “Искандер” ва қарийб 100 та дрон билан ҳужум қилди
12:24 / 16.01.2026