Иқтисодиёт | 10:15 / 24.04.2023
34537
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 3 ойда Россияга қарийб 740 млн долларлик маҳсулотлар сотди

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 736,2 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 336,4 млн ҳамда 334,1 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Туркия ва Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

—  Қозоғистон – 280 млн;
—  Афғонистон – 178,2 млн;
—  Қирғизистон – 166,2 млн;
—  Тожикистон – 117,7 млн;
—  Франция – 97,1 млн; 
—  БАА – 47,1 млн;
—  Покистон – 44,4 млн АҚШ доллари.

Мавзуга оид