Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан ойна артаётган вақтида йиқилиб тушган - Бош прокуратура
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлагани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўқувчиси Х.М. (16 ёшли қиз бола) яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олган.
Х.М.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши экани айтилади.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026