Жаҳон | 14:20 / 25.04.2023
9712
2 дақиқада ўқилади

Лондон апрелда Россия йўқотишлари 30 фоизга қисқаришини маълум қилди

Фото: Reuters

Украинадаги уруш бўйича вазиятнинг янги шарҳида Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россия кучларининг йўқотишлари сезиларли даражада камайганига ишора қилмоқда

Апрель ойида бу кўрсаткичлар россияликларнинг январь-март ойларида ўта оғир йўқотишлардан кейин тахминан 30 фоизга камайиши кутилмоқда, деб ёзади Британия агентлиги Twitter’да Украина Қуролли кучлари Бош штаби томонидан эълон қилинган маълумотларга таяниб. 

Март ойида Россия кучлари кунига ўртача 776 кишини йўқотди, апрелда - 568 киши, дейилади маълумотда. 

Шу билан бирга, Британия разведкаси украиналиклар томонидан ушбу кўрсаткичларни ҳисоблашнинг аниқ методологиясини текшира олмаслигини таъкидлади, бироқ унинг экспертлари фикрича, умумий тенденция тўғри ҳисобланган бўлиши эҳтимолга яқин. 

«Қишки ҳужум бўйича уринишда ўз мақсадларига эриша олмагани учун Россиянинг қурбонлари камайган бўлиши мумкин ва Россия кучлари ҳозирда Украинанинг кутилаётган қарши ҳужумига тайёргарлик кўришга бор эътиборини қаратган», дея хулоса қилган Лондон.

Мавзуга оид