Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат этиб сайланди
Асли ўзбекистонлик Орзугул Бобохўжаева Токиода, қарийб 1 миллион аҳоли яшайдиган Сетагая округи депутатлигига сайланди. У сайловда 6771 та овоз тўплаган.
23 апрел куни Япония бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда мэрлик ва депутатлик сайловлари бўлиб ўтди.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Сетагая округи депутатлигига сайланган. У бу ҳақда 24 апрел куни Facebook'даги саҳифасида ёзди.
“Биринчи марта 6771 та овоз билан Сетагая округи депутатлигига сайландим. Ҳаммага раҳмат. Бугун Сетагая палатаси идорасига ғолиблик сертификатини қабул қилиш учун бораман. Севимли Япониямни Сетегая округи орқали ўзгартираман”, – дея ёзган у япон тилида.
Орзугул Бобохўжаеванинг Kun.uz'га маълум қилишича, у 21 ёшидан бери Японияда яшайди. 16 ёшидан таржимон бўлиб ишлаган. Японияда аввалига логистика компаниясида фаолият юритган, кейин ўзбек вино маҳсулотларини Японияга импорт қилиш бўйича ўз компаниясига асос солган.
Маълумот учун, 2023 йил 9 апрелда Японияда бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Сайловнинг иккинчи тури 23 апрел куни ўтказилди. Ҳукмрон партия бўлмиш Либерал-демократик партия сайловларда ғалаба қозонди.
Бобохўжаева депутат этиб сайланган Сетагая Токио шаҳридаги махсус округ ҳисобланади.
Сетагая кўп аҳолига эга ҳудуд бўлиб, Токио махсус округининг иккинчи (Оитидан кейин) энг катта майдонига эга. Ҳудудда аҳоли сони 921 120 нафарни, аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 16 177 нафарни, умумий майдони 58 км квадратни ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026