Япония ва ЕИ Россияга экспортни тўлиқ тақиқлашга қарши чиқди
ЕИ ва Япония АҚШнинг G7 давлатларига Россияга барча экспортни тақиқлаш таклифига қарши чиқди ва бундай ҳаракатни амалга ошириш мумкин эмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Financial Times.
“Бизнинг нуқтайи назаримизга кўра, бунинг иложи йўқ”, — дея иқтибос келтиради нашр 19—21-май кунлари Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитига тайёргарлик билан шуғулланувчи расмийнинг сўзларидан.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ ва Украинанинг бошқа бир қанча асосий иттифоқчилари Россияга экспортга деярли тўлиқ тақиқ қўйиш масаласини кўриб чиқаётгани, май ойида Японияда бўлиб ўтадиган "катта еттилик" саммитида эса Евроиттифоқ мамлакатларини муҳокамага жалб этиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Бу амалдаги санкциялар режимини бутунлай ўзгартиради. Агар ҳозирда Россияга барча товарларни, санкцияланганлардан ташқари, етказиб беришга рухсат берилса, янги ёндашув билан, истисно қилинган товарлар бундан мустасно, барча товарлар тақиқланади.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024