Давлат тилини ривожлантириш департаменти 2019 йил 22 октябрда президент фармони билан ташкил қилинганди. Департамент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилиб, тузилмада ходимларининг умумий чекланган сони 9та штат бирлигидан иборат бўлиши белгиланганди.

Ўшанда ташкилотга қуйидаги вазифалар юкланган эди:

  • давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
  • давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва таклифлар бериш;
  • ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш;
  • илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш, ва бошқалар.

Шундан кейин, ташкил қилинганига 3 йил тўлганда – 2022 йилнинг декабр ойида ҳукуматдаги маъмурий ўзгаришлар доирасида департамент ёпиб юборилди. Унинг функциялари бирор органга ўтказилмади.

Ташкилотлар одатда вазифасини бажариб, қиладиган иши қолмаса тугатилади, ёки жамиятга бирор нафи тегмаслиги маълум бўлганда ёпилиши мумкин. Лекин тил департаментининг нега тугатилгани ҳеч қаерда очиқлангани йўқ. Фикримизча, ташкилот ўзига юклатилган вазифаларнинг аксариятини бажармади.

Департамент ташкил қилинганда унинг олдига қўйилган вазифалар қаторига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш ишларини тезлаштириш киритилганди. Бу эса алифбо ислоҳоти билан боғлиқ эди. «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама бўлди-ю, қумга сингандек йўқ бўлиб кетди.

Қолаверса, бир неча йилдан бери «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонуннинг қабул қилинмай ётганига департаментнинг ҳеч қандай муносабат билдирмагани қизиқ. Охирги маълумотга кўра