Ўзбекистон | 12:13 / 28.04.2023
6507
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даражани ташкил этади.

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +28...+33 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30о бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

Мавзуга оид