14:53 / 29.04.2023
25167

Германия полицияси Алишер Усмоновга нисбатан очилган иш бўйича «Бавария» офисида тинтув ўтказди

Фото: Reuters

25 апрел куни Германия полицияси россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича иш юзасидан «Бавария» офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Қайд этилишича, тергов жараёнлари «Альянц Арена» стадионида ҳам ўтказилган. Алишер Усмонов 2017 йилдан 2022 йилгача солиқ тўламаслик учун пул яширганликда гумон қилинмоқда. Гап миллионлаб доллар ҳақида кетмоқда. 

Россиялик миллиардерни «Бавария»га клубнинг фахрий президенти Ули Ҳёнесс билан танишлиги боғлаб туради. Германия прокуратураси Мюнхен клуби аъзоларига нисбатан ҳеч қандай тергов олиб бормаётганини таъкидлади. Тинтувлар давомида бирор далил топилдими ёки йўқми, номаълум.

Top