Кремл Украина Путин қароргоҳига зарба беришга урингани ҳақида хабар берди. Асосий маълумотлар
Кремл Украина Путиннинг қароргоҳига дронлар воситасида зарба беришга уринганини маълум қилди.

Фото: «Осторожно, новости» телеграм-канали
3 майга ўтар кечаси украинларнинг иккита дрони Владимир Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳарбийлар ва махсус хизматларнинг радар жанговар тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида кўрган чоралари натижасида қурилмалар ишдан чиқди. Уларнинг қулаши ва парчалари сочилиши оқибатида жабрланганлар йўқ ва моддий зарар етказилмаган», дея хабар берган РИА Новости Кремл баёнотига таянган ҳолда.
Кремлдан маълум қилишларича, ҳужум оқибатида Владимир Путин жабрланмаган, унинг иш графигига ўзгартириш киритилмаган. Шунингдек, хабарда айтилишича, Россия томони «ўзи хоҳлаган жойда ва вақтда жавоб чораларини кўриш» ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, зарба вақтида Путин Кремлда бўлмаган. Кремл ҳужумни режалаштирилган террорчилик ҳаракати, Россия президенти ҳаётига суиқасд деб атади.
Кремл хабари эълон қилинишидан олдин Москва мэри Сергей Собянин 3 май кунидан эътиборан пойтахтда дрон учириш тақиқланиши ҳақида эълон қилганди. «Бу қарор ҳуқуқ-тартибот идоралари ишини мураккаблаштириши мумкин бўлган учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган», дея изоҳ берган у.
Ижтимоий тармоқларда Кремл ҳудудида тутун пайдо бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳудудда яшовчилар «момақалдироқ»ни эслатувчи «баланд овоз»ни эшитишган.
Гувоҳларнинг ёзишича, тутун чиқишидан аввал портлаш овози эшитилган, Кремл деворларида чироқ кўтарган одамлар пайдо бўлган. Шунингдек, Кремлдаги баъзи чироқлар ўчирилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

22:48 / 12.05.2025
Зеленский Путинни юзма-юз гаплашишга чақирди. Россия нега оташкесимни чўзяпти?

16:55 / 12.05.2025
Россия ва Украина 2022 йилдан буён илк музокараларга тайёрланмоқда. Отишмалар давом этмоқда

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

14:24 / 12.05.2025