Жиззахда ҳамқишлоқларнинг жанжали ўлим билан якун топди
Икки ҳамқишлоқнинг жанжалига аввалроқ дўконда спиртли ичимликлар борасида гап талашиб қолгани сабаб бўлган.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ҳамқишлоғининг олдига бориб муштлашган эркак ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани “Мулкуш” МФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ҳамқишлоғи билан орани очиқ қилиш мақсадида унинг фермер хўжалиги даласига борган.
Шу ерда улар муштлашган. Оқибатда орани очиқ қилиш учун борган фуқаро тан жароҳатлари олиб, ҳушини йўқотган. Шундан сўнг фермер уни даладан уйига олиб борган ва хотинига топширган. Кўп ўтмай у вафот этган
Ўтказилган суд тиббий экспертизаси фуқаронинг ўлимига бош мия тўқималарига қон қуйилиши, чап томон иккинчи, ўн биринчи, ўнг томон олтинчи ҳамда ўн биринчи қовурғалар, чап буйрак ва талоқ ёрилиши сабаб бўлганини кўрсатган.
Фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган фермер тегишли тартибда ҳибсга олинган.
Суриштирувларда аниқланишича, икки ҳамқишлоқнинг жанжалига 2023 йил 15 апрел куни дўконда спиртли ичимликлар борасида гап талашиб қолгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
09:34 / 04.07.2024
Сергелида тунда жанжал содир бўлди. Гумондорлар ушланган
14:38 / 17.06.2024
Тошкентда бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди
17:06 / 13.06.2024
Наманганда билярд клубида жанжал содир бўлди. Калтакланган йигитнинг онаси иш “ёпти-ёпти” қилинаётганини айтмоқда
11:33 / 22.05.2024