Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Эстониянинг чегарадаги қалъасида «Путин — ҳарбий жиноятчи» ёзувли баннер пайдо бўлди
Баннер россияликларга ҳам кўриниб турибди. Россия томони баннерни олиб ташлашни талаб қилди, Эстония Россия расмийлари буни талаб қилишга ҳақли эмаслигини билдирди.
Россия делегацияси Эстония ҳукумати ва чегарачилардан Нарва шаҳрида ўрнатилган «Putin War Criminal» (Путин – ҳарбий жиноятчи) ёзуви ва президентнинг портрети туширилган баннерни олиб ташлашни талаб қилди. Чунки баннер чегаранинг нариги томонидаги Ивангород шаҳри аҳолисига кўриниб туради. Баннерни ўрта аср қалъасида жойлашган Narva Muuseum музейи маъмурияти осиб қўйган.
Нарва шаҳри полицияси бошлиғи Индрек Пюви сўзларига кўра, Эстония ўз қонунларига амал қилади. Қонун эса бундай плакатни тақиқламайди, Россия расмийларининг баннерни олиб ташлашни талаб қилишга асоси йўқ.
Россиянинг Ивангород шаҳри ва Эстониянинг Нарва шаҳрини Нарва дарёси ажратиб туради. Шу сабабли баннер Ивангород аҳолисига кўринади. Баннер Эстония ҳақидаги фейк хабарларга қарши курашувчи Propastop уюшмаси томонидан тайёрланган.
Бундан ташқари, баннер Ивангород маъмурияти ҳаракатларига қарши жавобан осилган бўлиши ҳам мумкин. Аввалроқ, дарё қирғоғида россияликлар томонидан «Ғалаба куни»ни нишонлаш учун катта экран ўрнатилган ва концерт трансляциясини эстонияликлар ҳам кўриши мумкин эди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026