Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Украинада Россия армияси учун вазият мураккаблашаётганини маълум қилди
Украинада Россия қуролли кучлари учун вазият тобора қийинлашиб бормоқда, деди НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр Шимолий Атлантика алянсига аъзо мамлакатлар Қуролли кучлари Бош штаби бошлиқлари йиғилишида.
Москва "урушнинг 15-ойида", аслида эса уни "уч кун давом этади", деб ҳисоблаганди, деди Бауэр.
"Голиаф тебранмоқда. Бунинг сабаби, дунёнинг 50 та давлати томонидан қўллаб-қувватланаётган Давид катта чидамлилик ва тактик маҳорат намойиш этди", - дея НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган dpa агентлиги.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг CNN телеканалига берган интервьюсида Шимолий Атлантика альянси Украинадаги урушда Россия қуролли кучларини паст баҳоламаслиги кераклигини айтганди.
«Биз ҳеч қачон россияликларни паст баҳоламаслигимиз керак. Фронт чизиғи узоқ вақт давомида ўзгаришсиз ҳолатда эди. Россия қўшинлари режалаштирилган қарши ҳужумни қайтариш учун муҳим мудофаа чизиғини яратишга муваффақ бўлди», деб тушунтирди Столтенберг.
НАТО бош котиби Украина армияси ҳужумкор ҳаракатларининг эҳтимолий истиқболлари ҳақида гапирмади, чунки ҳали бунинг вақти келмаганини айтди.