Ўзбекистон | 12:22 / 11.05.2023
8093
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Олтин + бронза: Beeline Uzbekistan нуфузли HR мукофотида иккита мукофот олди

Олмаота шаҳрида HR-Brand Central Asia Х юбилей мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Beeline Uzbekistan турли номинациялар бўйича иккита мукофотни қўлга киритиб, мамлакатдаги энг яхши иш берувчилардан бири мақомини яна бир бор тасдиқлади. Рақамли оператор Ўзбекистонда икки маротаба ғолиблар рўйхатига киритилган ягона компания бўлди.

Фото: Beeline Uzbekistan

HR Brand Central Asia Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мутахассислари учун HeadHunter томонидан таъсис этилган энг нуфузли мукофотдир. Иш берувчилар учта рақобатбардош номинациялар – “Минтақа”, “Мамлакат”, “Дунё” бўйича ўзаро рақобатлашиб, ходимларни бошқариш ва корпоратив маданият соҳасидаги энг яхши лойиҳаларини тақдим этадилар.

Ўзининг ўн йиллик фаолияти давомида мукофот HR-жамоалар учун том маънода “Оскар” мақомига тенг. Иштирокчилар компанияда соғлом муҳит яратиш, жозибадор иш берувчи имиджини сақлаб қолиш ва янги истеъдодларни жалб қилиш бўйича жорий тажрибалар билан ўртоқлашиш имконига эга. Бу йил энг фаол Қозоғистон компаниялари бўлди – бу мамлакатни мукофотнинг 39 финалчисидан 29 таси тақдим этди. Beeline Uzbekistan эса икки марта ғолиблар қаторидан жой олган ва барча иштирокчилар орасида ягона бўлган учта номинация бўйича шортлистга киритилган.

Компаниянинг “Минтақа” номинациясида биринчи ўринни Bee Agile эгаллади – лойиҳа давомида бизнес натижаларини ошириш учун юқори самарали Agile-жамоалари яратилган.

“Дунё” номинациясида Diversity in IT лойиҳаси операторга бронза олиб келди. Унинг мазмун-моҳияти қизларни ахборот технологиялари оламига жалб қилиш ва IT Park билан биргаликда уларнинг малакасини оширишдан иборат.

“Ушбу даражадаги мукофотлар биз тўғри йўналишда бораётганлигимизнинг қўшимча тасдиғига айланади. Инсон – компаниянинг асосий қадрияти, биз учун ҳар бир ходим учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг ривожланишига сармоя киритиш, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар очиш биз учун муҳим. Beeline Uzbekistan севги ҳақида, менимча, бу бизнинг муваффақиятимиз сири”, – дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan'нинг HR ва ташкилий ривожланиш бўйича директори София Гайнутдинова.

“IТ соҳасида аёлларга нисбатан стереотиплар ва нотўғри қарашлар бугунги кунда ҳам мавжуд. IT Park ва Beeline Uzbekistan соҳадаги гендер тўсиқларини йўқ қилишга қарор қилди ва бу йўналишда улкан ишларни амалга оширди. Tumaris.Tech лойиҳаси айнан қизларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконияти бўлди. Унда иштирок этиш уларга ғояларни муваффақиятли лойиҳаларга айлантиришга ёрдам берди. “Тинчлик” номинациясидаги мукофот биз учун лойиҳа муваффақияти ва аҳамиятининг яна бир тасдиғи бўлди”, – деди “IT Park Uzbekistan” директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Махлиё Муксинова.


Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид