Жаҳон | 07:43 / 11.05.2023
8405
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украина ҳамкорлари янги мудофаа пакетларини тайёрламоқда

Киев халқаро ҳамкорлари билан фаол ишламоқда, Украина учун “янги мудофаа пакетлари”ни келишиб олинмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ватандошларига анъанавий кечки видеомурожаатида айтиб ўтди.

Фото: president.gov.ua

"Янги ечимлар - аллақачон иш даражасида. Осмонимиз учун кўпроқ ҳимоя, ердаги мудофаа ва ҳаракатимиз учун кўпроқ имкониятлар...", деди Зеленский. 

Унинг сўзларига кўра, 10 май куни у шу мавзуда бир неча учрашувлар ўтказган ва яқин келажакда “ҳамкорлардан жавоб қадамларини” кутмоқда.

Украина Европанинг идеаллари ва қадриятлари учун, мустаҳкам бирлик ва тинчликни яратиш, Европа цивилизацияси қурилган эркинлик, хилма-хиллик ва инсоният учун курашмоқда, деди Киевга келган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен. 9 май куни у Европада тинчлик ўрнатиш “ўтган асрнинг кўп қисмида имконсиз, даргумон” бўлиб туюлгани, аммо бунга эришилганини ҳеч қачон унутмасликка чақирди.

Энди Европа Иттифоқи доирасида эркин ва тинч Украина ҳақида гапириш имконсиз бўлиб туюлиши мумкин, деди фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида. "Аммо Европа имконсиз нарсанинг уддасидан чиқяпти. Худди Украина каби", - дея қўшимча қилди у.

Фон дер Ляйен ва Зеленский Киевдаги учрашувда Украинанинг ЕИга кириш йўлини муҳокама қилишди, деб таъкидлади ЕК раҳбари. Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли уруш шароитида зарур ислоҳотларни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилаётган Украинанинг саъй-ҳаракатларини ҳурмат қилади. Бу ишни давом эттириш керак ва Украина ҳукумати ислоҳотлар жараёнида Европа Иттифоқининг кўмаги ва тажрибасига таяниши мумкин, деди фон дер Ляйен.

Мавзуга оид