Энг кучли андроид-смартфонлар

ROG 7 Pro

Antutu апрель ойининг энг кучли андроид-смартфонлари рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринни ROG 7 Pro эгаллаган. Смартфон Snapdragon 8 Gen 2 процессори билан жиҳозланган бўлиб, тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 512 ГБ. 

Иккинчи ўринга худди шу процессор ўрнатилган Red Magic 8 Pro+ смартфони жойлашди. Унинг ҳам тезкор хотираси 16 ГБ ва доимий хотираси 512 ГБ.

Mi 11 Pro эса учинчи ўринга муносиб кўрилган. Унинг тезкор хотираси 12 ГБ ва доимий хотираси 512 ГБ.  

Tоп-10 андроид-смартфонлар рўйхатига шунингдек, Mi 13, iQOO 11, Galaxy S23 Ultra, Galaxy S23+, Galaxy S23, One Plus11 ва Honor Magic 5 қурилмалари киритилган. 

iPhone 16 Pro ва Pro Max ўлчами катталаштирилади

Display Supply Chain Consultants компаниясининг таниқли инсайдери ва таҳлилчиси Росс Янгнинг маълум қилишича,  2024 йилда тақдим этиладиган iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max моделлари мос равишда 6,3 ва 6,9 дюйм диагоналли дисплей билан жиҳозланади.

Демак, келаси йилги флагманлар iPhone тарихидаги энг катта смартфон бўлади. Таққослаш учун, ҳозирги iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max 6,1 ва 6,7 дюймли дисплейга эга. 2023 йил кузида тақдим этиладиган янги авлод смартфонларида ҳам бу ўлчам ўзгармайди.

2022 йилнинг энг харидоргир автомобиллари

Toyota RAV4

JATO Dynamics маълумотларига кўра, 2022 йилда жаҳонда энг кўп миқдорда Toyota RAV4 автомобили