Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия думаси Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани бекор қилди
Россия Федерацияси Давлат думаси Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани денонсация қилди. Шартномада ҳарбий техника, жумладан, танклар, артиллерия, вертолётлар ва самолётлар миқдори учун квоталар белгиланганди.
Россия Федерацияси Давлат думаси 16 май, сешанба куни Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани денонсация қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бу қарор “Россия фуқаролари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда” қабул қилинганини айтди.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома 1990 йил 19 ноябрда Парижда НАТОнинг 16 та давлати (Белгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Исландия, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия, АҚШ, Туркия ва Франция) ҳамда Варшава шартномасининг олтита давлати (Болгария, Венгрия, Полша, Руминия, СССР ва Чехословакия) томонидан имзоланган, 1992 йил 9 ноябрда кучга кирган. Шартнома имзолаган давлатлар эга бўлиши мумкин бўлган ҳарбий техника, жумладан, танклар, артиллерия, вертолётлар ва самолётлар миқдори учун квоталарни белгилаб берган.
1999 йилда Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани янги сиёсий воқелик асосида мослаштиришга қарор қилинди, аммо Шимолий Атлантика иттифоқи давлатлари мослаштирилган шартномани ратификация қилмай, Россиядан Гуржистон ва Днестрбўйидан қўшинларини олиб чиқиш мажбуриятларини бажаришини сўради, Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия, Литва, Эстония) ва бир қатор Болқон давлатлари (Словения, Албания ва Хорватия) унга қўшилишдан бош тортди.
Россия 2007 йилда НАТО давлатларидан шартномани ратификация қилишни талаб қилиб, ундаги иштирокини тўхтатган эди. 2015 йилда Россия Федерацияси Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома бўйича Қўшма маслаҳат гуруҳи йиғилишларида иштирок этишни тўхтатди.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026