Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчилар кенгаши 32-йиллик йиғилиши иккинчи кунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Фото: Dunyo
Унга кўра, Тошкент шаҳрида 300 миллион долларлик электр энергияси бўйича молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган.
ХМКнинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлёмер ҳужжатни имзолаш маросимидан сўнг «Дунё»га интервью берди:
- Биз Ўзбекистон ҳукумати билан жуда яқин ва самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ҳамкорлигимиз натижасида хусусий сектор билан шуғулланувчи кўплаб компаниялар қўллаб-қувватланмоқда ва молиялаштирилмоқда. Тузилмамиз ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ намунаси сифатида имзоланган ҳужжатни қайд этаман. Унга кўра ХМК мамлакат ҳукуматига энергия тақсимоти соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишда бошқарув ва таҳлил қилишда ёрдам беради.
Шунингдек, биз Ўзбекистон томони билан биргаликда ушбу соҳага тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз.
Мавзуга оид
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” тизими жорий этилади
18:56 / 12.11.2025
Миллионерлар сони кўп бўлган мамлакатлар рейтинги тузилди
18:33 / 12.11.2025