Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпинг ва рафиқаси тантанали кутиб олди.
Маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва рафиқаси, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.

Сарой олдидаги майдонда Хитой тарихи ва маданиятини акс эттирган саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 19 май куни бўлиб ўтади.



















