Жаҳон | 14:26 / 19.05.2023
7971
2 дақиқада ўқилади

G7 Россиядан қўшинларини Украинадан тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилди

G7 етакчилари Россиядан қўшинларини Украинадан «тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетиш»ни талаб қилмоқда. 

Фото: Getty Images

«Россия қўшинлари ва ҳарбий техникасини тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқмасдан туриб адолатли тинчликни ўрнатиш мумкин эмас. Бу нуқта ҳар қандай тинчлик ташаббусида бўлиши керак», дейилади Хирошимадаги G7 саммити баёнотида. 

Германия федерал канцлери Олаф Шольц ҳозирча «тўлиқ» сўзини тилга олмаган ҳолда, тинчлик музокараларининг дастлабки шарти сифатида Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақида гапирганди, дея эслатиб ўтди Reuters. 

Хирошимадаги G7 саммити доирасида Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор эълон қилди. 

«Россия билиши керакки, биз ва бошқа давлатларда Украинани нафақат шу ерда ва ҳозир, балки узоқ муддатда ҳам ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ресурслар билан қўллаб-қувватлашда давом этиш бўйича қатъий қарор бор», — деди Британия ҳукумати раҳбари Sky News билан интервьюда. 

Сунак Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга алоҳида мурожаат қилди. «Биз ҳеч қаерга кетмаймиз», дея маълум қилди у. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид