Киев маъмурияти: Шаҳарга дронларнинг тунги ҳужумлари қайтарилди
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тунда Киев йўналишида ҳаракатланган барча нишонларни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти Telegram-каналида.
“Киевга зарба беришга йўл қўйилмайди”, деб ёзади ҳарбий маъмурият.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попков 19 майга ўтар кечаси Россия қўшинлари май ойи бошидан бери Киевга ўнинчи ҳаво ҳужумини амалга оширганини таъкидлади.
Пойтахтдаги сўнгги тревога, унинг сўзларига кўра, бир неча тўлқинларда, парвозлар орасидаги қисқа вақт оралиғида жанговар учувчисиз учоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлди.
"Бундай тактикалар билан Кремл ёвузлиги бизнинг ҳаво мудофаа кучимизни йўқ қилишга, шунингдек, тинч аҳолига психологик таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда", - деб ёзган Попков.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
14:04 / 06.11.2024