НАТО сўнгги ўн йилликларда биринчи марта Россияга қарши мудофаа режасини тайёрлайди
Шимолий Атлантика алянси вакили адмирал Роб Бауэр Россия билан ҳар қандай вақтда можаро келиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайди. Вилнюс саммитида НАТО минглаб саҳифали махфий ҳарбий режаларни тасдиқлайди.
Совуқ уруш давридан бери биринчи марта НАТО Россия ҳужумларини қайтариш режасини тайёрламоқда. 18 май, пайшанба куни Reuters агентлигининг хабар беришича, июл ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитда НАТОга аъзо давлатлар Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик бўйича минглаб саҳифали махфий режаларни қабул қилади.
Бир неча ўн йилликлар ичида биринчи марта бу режалар Россия билан мумкин бўлган ҳарбий қарама-қаршиликни батафсил баён қилади. Агентлик тушунтиришича, бунинг сабаби - НАТО Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан сўнг, узоқ вақт давомида алянс учун “экзистенциал таҳдид” ҳисобланмаган Россия Федерациясига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқди.
“Биз Россия билан ҳар қандай вақтда можаро келиб чиқишига тайёр бўлишимиз керак”, — дея НАТОнинг олий ҳарбий амалдорларидан бири, адмирал Роб Бауэрнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги. Унинг сўзларига кўра, Вилнюсдаги саммитда НАТО аъзо давлатларга қуролли кучлари ва логистикасини қандай модернизация қилиш кераклиги ҳақида ҳам тавсиялар беради.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўз навбатида: “Иттифоқчилар қандай кучлар ва воситалар кераклигини, жумладан, қаерда, нимани ва қандай жойлаштириш лозимлигини аниқ билиб оладилар”, деди. Алянс вакилларининг сўзларига кўра, барча режаларни амалга ошириш учун бир неча йил керак бўлади, бироқ НАТО, керак бўлса, дарҳол жангга киришга тайёр бўлади.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024