Ўзбекистон | 13:42 / 23.05.2023
10025
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон фавқулодда ҳолатларда бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади

Президент “Ўзбекистон ҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2023 йил 4 майда маъқулланган.

Қонун билан Ўзбекистон ҳукумати ва Тожикистон ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилинди.

Битимнинг асосий мақсади форс-мажор ҳолатларида давлат авиацияси ҳаво кемаларининг ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишнинг ягона тартибини белгилашдан иборат.  

Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда томонлар давлат ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтишга, ўз аэродромларидан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришга ҳақлилиги назарда тутилган.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид