14:47 / 24.05.2023
9528

Айрим туман ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида айрим туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди.

Фото: Getty Images

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Аваз Эргашев – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Худойберди Холиқов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Раҳмат Арапов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Маҳкам Абдубаннабов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Шеҳроз Омонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Илҳом Ҳамидов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ойбек Расулов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Омон Сатторов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Шоҳрух Ниёзов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Шаҳноза Йўлдошева – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Икром Шайманов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Абдусалом Мирзаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Тўлқин Абдираимов – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Top