Кореяга ишга жўнатишдаги коррупция: агентлик расмийсининг жавоби ва корейс мансабдорининг сукути
22 май куни Миграция агентлиги томонидан Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар ўртасида бўлиб ўтаётган EPS-Topik UBT тест имтиҳони жараёнларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур ташкил қилинди. Журналистлар талабгорларни имтиҳонга киритиш жараёнини кузатишди, агентлик матбуот котиби саволларга жавоб берди.
Kun.uz суриштирувларида кўрсатилган ҳолатлардан бири – “ўринга кириш” вазияти бўйича берилган саволга матбуот котиби ўринга кирмоқчи бўлган шахслар имтиҳонлардан четлатилганини, шу билан бирга, улар имтиҳонларга кира олмаганини айтди, кираётган пайтида қўлга тушганини айтди.
Бироқ Kun.uz кўрсатувида улардан бири айнан имтиҳон топшириш хонасида – парта устида ўтириб, тест топшираётгани кўрсатилган эди.
Имтиҳон жараёнини ижтимоий тармоқларда онлайн трансляция қилиш ҳақидаги саволимизга жавобан, матбуот котиби буни Корея томонининг рухсати билан амалга ошириш мумкинлигини, ҳозирча бунга рухсат берилмаганини айтди.
Имтиҳон ўтказилаётган бино ичига рухсат бўлмаса, талабгорларни имтиҳонга киритиш жойи – ҳовлида камералар ўрнатиш ва онлайн трансляция қилиш ҳақидаги таклифимиздан кейин, матбуот котиби бунинг имконияти борлигини айтди.
Kun.uz малака тестларида фирибгарликлар жараёнга таржимонларни киритиш важи билан амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар олган. Шу сабаб малака тестларини топшириш жараёнида таржимонлардан фойдаланмаслик таклифимизга жавобан, матбуот котиби буни Корея ташкилоти вакилига етказиш кераклигини билдирди.
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги EPS маркази директори Вкон Тхе Гём негадир саволларимизга жавоб беришни истамади.
Нима бўлганда ҳам, Кореяга ишга юборишда коррупцион схема ишлаётгани бўйича ҳуқуқ органлари атрофлича суриштирув ўтказиши зарур.
Шокир Шарипов
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
10:10 / 27.10.2024